Канаданинг Ватерлоосида юзлаб одамлар аёлларнинг топлес (“ярим яланғоч”) кийиниш ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган митингда иштирок этишди.
CBC каналининг хабар беришича, тадбир уч нафар опа-сингил тарафидан ташкил этилган. Айтилишича, бир полициячи уларнинг кийимига ўз эътирозини билдирган, буни қизлар кийиниш ҳуқуқини бузиш деб баҳолашган.
Митингда иштирок этган аёлларнинг аксарият қисми айнан шундай кийиниб кўчага чиққан.