Керри: "Олтилик" билан Эрон ўртасидаги келишув Яқин Шарқни хавфсизроқ қилади

Жаҳон 02 Август 2015 1873

БМТ хавфсизлик кенгашининг 5 нафар доимий аъзоси ва Германиядан ташкил топган “олтилик” ва Теҳрон ўртасида Эрон ядровий дастури бўйича эришилган келишув Яқин Шарқни хавфсизроқ қилади, деб айтди Мисрга ишчи сафар билан келган АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

“Олтилик” ва Эрон билан эришилган келишув бажариладиган бўлса, шак-шубҳасиз, Яқин Шарқ минтақасини хавфсизроқ қилади”, деб айтди Керри Миср Ташқи ишлар вазири Сомиғ Шукрий билан бирга ўтказган матбуот-анжуманида.

Шукрий ўз навбатида келишувнинг бажарилиши “Яқин Шарқни ядровий қуролдан холи ҳудудга айлантиришига” умид билдирди.

Шукрий томонлар “Сурия ва Ямандаги тўқнашувларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтганларини” айтиб ўтди.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри 2 августда Қоҳирага етиб келди. Керри, шунингдек, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан учрашади.

Керри ўзининг Яқин Шарқ бўйлаб сафари доирасида Қоҳирадан Доҳага йўл олади ва у ерда 3 августда Россия ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари Сергей Лавров ва Одил ал-Жубаир билан учрашади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар