Малайзия расмийлари топилган қолдиқларнинг ғойиб бўлган Boeing’га тегишли эканлигини тасдиқлади

Жаҳон 02 Август 2015 2229

Малайзия расмийлари Ҳинд океанидаги Реюньон оролида топилган қолдиқларнинг ғойиб бўлган Boeing’га тегишли эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Маълумки, бир неча ой муқаддам Малайзия авиакомпаниясига тегишли самолёт океан устидан учиб ўтаётиб ғойиб бўлган эди. Қолдиқлар ушбу самолётга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
“Биз топилган флапероннинг ғойиб бўлган самолётимизга тегишли эканлиги тасдиқланганлигини биламиз”, – деди мамлакат транспорт вазири Лиоу Тионг Лай.
Унинг сўзларига кўра, бу франциялик экспертлар томонидан экспертиза чоғида аниқланган.

Кўпроқ янгиликлар