Марсель-Мадрид йўналиши бўйича кетаётган тезкор поезд локомотивининг ёниб кетиши туфайли 250 йўловчи эвакуация қилинди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Ёнғин Люмель шаҳри вокзалига киришга 250 м қолганида келиб чиқди, эвакуация қилинганлар ичида енгил жароҳат олганлар бор.
Айни пайтда воқеа жойида 40 нафар қутқарувчи ишламоқда.