Москванинг марказида жойлашган “Славянская” меҳмонхонасидан у ерда портлаш эҳтимоли борлиги айтилган хабар олингандан кейин 120 нафар киши эвакуация қилинди.

“Меҳмонхонанинг электрон почтасига меҳмонхонада 110 кг вазнга эга портловчи қурилма борлиги ҳақида хабар келиб тушгани сабабли бинодан 120 киши эвакуация қилинди”, деб журналистларга хабар берди шошилинч хизматлар вакили.

Айни пайтда меҳмонхона хоналари текширилмоқда. Маълумот ҳозирча расмий тасдиқланмаган.