АҚШлик олимлар бир неча йиллик тадқиқотлардан кейин компьютер томографияси инсон организми учун зарарли эканини исботладилар. Олимлар, хусусан, инсон компьютер томографиясидан ўтган пайтда оладиган нурланиш қанчалик зарарлигини текширдилар. Натижада компьютер томографияси инсоннинг умумий ҳолатига салбий таъсир қилиши аниқланди, деб хабар бермоқда Фтаймс нашри.
Олимлар томографиянинг зарари инсон рентген текширувидан ўтганида оладиган зарардан анча кучлироқ эканини таъкидламоқдалар.
Олимлар компьютер томографиясида олинган нурланишнинг ДНКга таъсири даражасини аниқлаш учун тадқиқ қилинаётганларда компьютер томографиясигача ва ундан кейин қон таҳлили ўтказдилар. Компьютер томографияси рентгендан фарқли ўлароқ, ДНКни анча кучлироқ зарарлаши аниқланди.
Шу билан бирга олимлар бугунги кунда компьютер томографиясининг ўрнини босувчи қурилма мавжуд эмаслигини тан олмоқдалар. Томография орқали олинадиган маълумотлар бемор ҳолатини тўлиқ ўрганиш учун жуда муҳимдир.