Ўзбек-Француз археологик экспедициясининг ташкил этилганлигига 10 йил бўлди

Ўзбекистон 02 Август 2015 1048

2005 йили Франция ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган Марказий Осиё неолити бўйича археологик экспедиция (МАФАНАК) 28 июль куни Самарқанддаги Яҳё Ғуломов номидаги археология институтида 10 йиллигини нишонлади.
Айни пайтда экспедицияга Франциянинг CNRS-UMR 7041 илмий тадқиқот маркази ходими Фредерик Брюнэ ва археология институти ходими Муҳиддин Хўжаназаров бошчилик қилмоқда.
Тадбирда миссиянинг уч нафар вакили – Гурген Давитян (CNRS-UMR 7264 муҳандис тадқиқотчиси), Ҳикматулла Ҳошимов (археология институти) ва Летиция Мундутэги (археологияда чизиш техникаси бўйича мутахассис), шунингдек, институт директори Амриддин Бердимурадов, докторантлар, халқаро Марказий Осиё тадқиқотлар институти (IICAS-UNESCO) директори Пило Парк, Афросиёб музейи директори Самариддин Мустафоқулов ҳамда СамДУ археология ўқитувчилари Нона Аванесова ва Нормуҳаммад Ҳолматовлар иштирок этишди.
Экспедиция вакиллари иштирокчиларига ўзлари шу йиллар мобайнида олиб борган ишлар бўйича маърузалар қилиб беришди. Шунингдек, экспедиция бундан буён Марказий Осиёда Франция археология экспедицияси (МАФАК) деб аталиши ҳақида ахборот бериб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, экспедиция м. ав. VII-VI минг йилликларга оид Калтаминор археологик маданиятини тадқиқ этиш билан шуғулланган. Тадбирда ушбу маданият ёдгорликларидан топилган ашёлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар