Ўзбек қовунлари АҚШ, Германия, Голландия ва Россиядаги супермаркетларда сотилмоқда.

Бундан Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Потребители.уз” гуруҳи фойдаланувчилари томонидан жойлаштирилган фотосуратлар гувоҳлик бермоқда.

Аввалроқ 2011 йилда АҚШнинг Аризона штатида жойлашган Феникс шаҳрида ўзбек қовунларининг биринчи ҳосили олингани маълум қилинганди. Раҳматилло Қобилов бошчилигидаги бир гуруҳ ўзбек деҳқонлари шаҳардан 45 км узоқликдаги майдонда қовун етиштирмоқдалар. АҚШда ўзбеклар томонидан етиштирилган тарвуз ва қовунлар асосан маҳаллий бозорларда сотилади. Деҳқонлар, шунингдек, ўз савдо расталари ва ресторанларига эга бўлиб, у ерда ҳам ўз маҳсулотларини сотмоқдалар. Улар рус ва инглиз тилида “Ўзбек қовунлари” деган ёзув билан ўз маҳсулотларини реклама қилмоқдалар.