Санкт-Петербургда виртуал реаллик аттракционига кирган мижозлардан бири боши ва бўйин умуртқаларини зарарлантириб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Фонтанка.ру сайти ёзмоқда.
Айтилишича, 39 ёшли аёл виртуал реаллик кўзойнаклари негизидаги аттракционда ўзини тутиб тура олмай, орқага йиқилган. У боши билан ерга келиб тушган. Воқеа “Мираж синема Озерки” кинотеатрида содир бўлди.
Кинотеатр вакилларининг ходим қилишича, аттракцион бевосита унга тегишли бўлмай, балки ижара асосида ишлайди.