Икки давлат ўртасидаги муносабатлар ишончлилигини оширишга қаратилган Миср-АҚШ стратегик диалоги Қоҳирада 2009 йилдан буён биринчи марта ўтказилади.
АҚШ делегациясига давлат котиби Жон Керри бошчилик қилади. Миср томонидан унга ташқи ишлар вазири Самеҳ Шукрий пешвоз чиқади. Айтилишича, АҚШ дипломатияси етакчиси аллақачон Қоҳирага етиб келган.
Миср ташқи сиёсий идорасининг расмий вакили Бадр Абдул Ато журналистлар билан мулоқот чоғида кун тартибида минтақанинг энг долзарб муаммолари турганлигини таъкидлаб ўтди. ИШИД, Ливия, Ироқ, Сурия, Ямандаги инқирозлар, шимолий Синайдаги террорчилик ҳаракати шулар жумласидандир.
Норасмий маълумотларга қараганда эса, Керри Шукрий билан мулоқот чоғида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва “Мусулмон биродарлари” ташкилоти тарафдорларига қарши қатағонлар масаласини кўтармоқчи. Шунингдек, АҚШ Мисрга Синайдаги айирмачиларга қарши ёрдам тақдим этиши мумкинлиги айтилмоқда.
Бундан ташқари, 2011 йили тўхтатиб қўйилган “Ёрқин юлдуз” Миср-АҚШ ҳарбий машғулотларини қайта бошлаш масаласи кўриб чиқилади.