Россия ҳарбий десант кучларининг 90 ёшли фахрийси Павел Клетнёв парашютда сакради. Бу ҳақда “Комсомольская правда” нашри хабар бермоқда.
“Мен ёшаргандайман гўё! Таассуротлар яхши, ер эса қандай гўзал! Уйлар, йўллар, ўрмон, машиналар. Барча касалликларни ерда қолдираман, ўзим эса самовий фаришта мисоли учаман”, – деди у матбуотга берган интервьюсида.


Фахрий Ленинград қамалида мудофаа иштирокчиларидан бири бўлган. Шунингдек, у Иккинчи Жаҳон урушининг кўплаб десант операцияларида иштирок этган.