Шахмат бўйича собиқ жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов HZ Chess Tournament-2015 халқаро турнирида иштирок этади.
Мусобақа Нидерландиянинг Флиссинген шаҳрида бўлиб ўтади.
1-8 август кунлари амалий фанлар университетида ўтказиладиган турнирда 150 иштирокчи қатнашади, шулардан 12 нафари гроссмейстердир. Ўзбекистонлик спортчи рейтинг бўйича (халқаро коэффициенти – 2 704) турнир фаворити ҳисобланади. Бундан ташқари, 2003 йили у ушбу мусобақада ғолиб бўлган эди. 1995 йили ушбу мусобақада бошқа ўзбекистонлик спортчи Алексей Барсов ғалаба қозонган эди.