Санжар Турсунов: Украина таомлари жуда ёқади

Спорт 02 Август 2015 2092

Украинанинг “Ворскла” клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов украиналик журналистлар билан суҳбатда бўлди.

- Осиёдан келган легионер Европанинг энг нуфузли мусобақаларидан бирида иштирок этиш олдидан ўзини қандай ҳис қилади?
- Ҳиссиётлар жуда яхши. Европа лигасида ўйнаш имкони борлигини ҳис қилиш ажойиб.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоага бирдан мослашиб кетишингизда қандай ҳислатингиз ёрдам берди?
- Мен ҳамма билан тезда чиқишиб кетадиган одамман, ўзимни жамоадан тортмайман. Айнан шу асосий сабаб бўлса керак.

- Июнда Тошкентда тўйингиз бўлган эди. Қандай қилиб шунча жамоадошингизни тўйга боришга кўндира олдингиз?
- Бу ҳолат яна бир бор жамоамиз қай даражада аҳил ва иноқ эканини кўрсатиб беради. Кимда имконият бўлса, ҳаммаси келди. Фақат оилавий сабаблар ва паспортидаги муаммолар туфайли Тошкентга бора олмаганлар тўйимда қатнаша олмади. Умумий ҳисобда “Ворскла”дан етти жамоадошим меҳмон бўлдим. Агарда уларнинг рафиқалари ҳам борганини инобатга олсак, 14-15 киши меҳмон бўлганини кўришимиз мумкин.

- Турмуш ўртоғингиз ҳам Полтавага келдими?
- Ҳа. Тўйдан кейин у ҳам Украинага келган. Полтавада унга ҳамма нарса ёқади – шаҳар чиройли, украиналиклар одамохун.

- Рафиқангиз учун Полтавада экскурсия уюштирдингизми?
- Унга қизиқарли жойларни кўрсатдим. У илгари бундай жойларни кўрмаган.

- Полтавада ўзбекча палов тайёрлай оладиган ресторанлар борми?
- Афсуски йўқ. Киевдаги ресторанда ўзбекча ошхона бор. У ерда ошни яхши тайёрлашади. Аммо барибир Ўзбекистондагидек чиқмайди. Аммо уларники ҳам бироз ўхшайди.

- Полтаванинг машҳур таоми – галушки ҳақида сўрамай тура олмадик. Татиб кўришга улгурдингизми?
- Ҳа, бир неча бор. Жуда мазали, менга ёқди. Полтавада Украина миллий таомлари тайёрланадиган бир нечта жойни биламан. Ўша ерда галушки ҳам татиб кўрганман.

- Украина ошхонасидан яна нима сизга ёқади?
- Борш. Дарвоқе, уни Тошкентда ҳам жуда яхши тайёрлашади. Шунингдек менга “киевча котлет” ҳам жуда ёқади.

- Украина футболида ўзбекистонлик легионерлар жуда камёб. Яқинда “Говерла”дан кетган Максим Шацких билан алоқада бўлиб турасизми?
- Макс билан кўришганда ҳар доим гаплашиб оламиз. Охирги марта “Ворскла” ва “Говерла” ўртасида кечган учрашувдан сўнг кўришган эдик. Шацких билан узоқ йиллардан буён танишмиз, 2011 йилга Осиё Кубогида терма жамоада бирга ўйнаганмиз.

- Сизни “универсал солдат”га қиёслаш мумкин. Турли позицияларда ўйнай оласиз. Аммо ўзингизга қай бири кўпроқ қулай?
- Ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнасам ўзимни қулай ҳис қиламан. Шунингдек чап қанотда ҳам ўйнай оламан. Аммо мураббийлар қаерни лозим топишса, ўша ерда ўйнашга ҳам тайёрман. Бугунги кунда ўзимга ўнг қанотда ўйнаш кўпроқ ёқади.

- Ҳимояда ҳам ўйнаб кўрганмисиз?
- Ҳа. “Черноморец”га қарши кечган баҳсда ҳимояда ўйнашга тўғри келганди. Жароҳат ва дисквалификация туфайли ҳимояда муаммога дуч келдик. Ўшанда ўнг қанот ҳимоясида ўйнашимга тўғри келган.

Манба: uff.uz

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар