Сербияда давлат лотереяси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди. Бу ҳолат телелотереянинг ёқимтой аёл бошловчиси ютуқ рақамини лототрондан олмасиданоқ эълон қилиб юборганидан кейин юз берди.
Ушбу вазиятда “21” ютуқ рақами барабан ҳали айланишда давом этаётган ва мос равишда ютуқ рақамини айтишга ҳали эрталик қилган бир пайтда экранда акс этди.
Ушбу ҳолат юзасидан серб полицияси бир неча кишини сўроқ қилди.
Миллий лотерея раҳбари фирибгарликда айблангандан кейин истеъфога чиқишга мажбур бўлди. Полиция, шунингдек, телебошловчи Александра Гуделни ҳам ҳибсга олган.
Ушбу ҳолатни аниқлаштириш юзасидан ўтказилган тергов давомида полиция лотерея қурилмаси, шар ва компьютер дастурларини мусодараа қилди.
Лотереянинг ушбу тиражида миллион евро миқдоридаги жекпот ҳеч кимга насиб қилмади.
Қайд этиш жоизки, давлат миллий лотереяси Сербияда жуда ҳам оммалашган.