Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси онлайн сўровнома ўтказмоқда

Ўзбекистон 02 Август 2015 1779

Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг расмий сайтида (Uznature.uz) социологик сўров ўтказилмоқда.
Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, сўровнома ўтказишдан кўзланган мақсад сайт аудиториясини аниқлаш ва ташкилий масалалар бўйича, хусусан, ишонч телефонлари самарадорлиги борасида уларнинг фикрини ўрганишдир.
Таъкидланишича, саволлар имкон қадар содда тузилган. Жумладан, улар респондентнинг корхонаси қандай иқтисодий фаолият билан шуғулланиши, улар қўмита ходимларининг коррупцияга қўл уриш ҳолатларини кузатган-кузатмаганлиги, ишонч телефонлари самарадорлигининг баҳоси сингари масалаларга қаратилган.
Шунингдек, коррупция ҳақидаги саволга қўшимча равишда, респондент бу ҳолат қандай вазиятда кузатилганини кўрсатиши мумкин: Ўзбекистонга таркибида озонни бузувчи моддалар бор маҳсулот олиб киришга рухсатнома олиш, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишга махсус рухсатнома олиш, Қизил Китобга киритилган ёввойи ўсимликларни олиб чиқиб кетишга рухсатнома олиш ва ҳоказо.
Шунингдек, қўмита сайт фойдаланувчилари кўрсатилаётган интерфаол хизматларни янада такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар билдиришидан умид қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12772 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20397 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10154 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 10977 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37838 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52145 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 48 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:03 205 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1740 Спорт
Кўпроқ янгиликлар