Туркиянинг Ағри вилоятида полиция маҳкамаси ёнида юз берган портлаш оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 24 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 2 август куни Trend нашри хабар берди

Ҳужум маҳаллий вақт билан 03:00 да содир этилган. Маълумотларга кўра, икки тонна портловчи модда билан тўлдирилган трактор портлатиб юборилган.

Аввалроқ Anadolu агентлиги Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида етакчи Адолат ва тараққиёт партияси идораси ёнида шовқин гранатаси портлатилганини маълум қилганди. Бу ҳужум оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.