Тюменда 15 ёшли қиз ўзи яшайдиган уйнинг ҳовлисида кечки пайт икки йигитга пичоқ урган жиноятчини қўлга олди. Бунда қизга қўл жанги усуллари ёрдам берди. Полициячилар миннатдорчилик сифатида қаҳрамон қизга фахрий диплом ва гуллар совга қилишди.

Маълум қилинишича, Катя Пименова исмли бу қиз яшайдиган уй ҳовлисида йўловчилар орасида пичоқбозлик билан тугаган жанжал чиққан. Қиз бақир-чақир овозларни эшитиб, кўчага чиққан. Қиз икки йил армия қўл жанги билан шуғуллангани учун ўйлаб ўтирмасдан жиноятчини хавфсизлантирган.

Қиз полиция ва тез тиббий ёрдам келгунча жиноятчини ерга юз тубан қилган ҳолда ушлаб турган. Бу орада унинг қўшнилари жабрланганларга ёрдам кўрсатишган.

“Бу ерда ҳамма шовқин кўтарарди. Мен жиноятчини ушлаб тургандим, у ерда эса жароҳатланган бола ётарди. Мен улардан хавотирланиб, “Тез ёрдам чақиринг” деб бақирдим. Мени жиноятчи қизиқтирмасди, мен жабрдийдаларга ўз вақтида ёрдам кўрсатилиши кераклигидан хавотирланардим. Милиция тезда етиб келди. Бир бола ўлди, бошқасининг аҳволи маълум эмас”, дейди Катя.

Жиноятчи тергов изоляторига жойлаштирилди. Катя Тюмень шаҳри полицияси бошлиғи қўлидан миннатдорчилик дипломини олди.
“Сизнинг жасоратингиз нафақат ёшлар, синфдошларингиз, бўлғуси курсдошларингизга, балки полиция ходимларига ҳам ўрнакдир. Биз сиздек фуқароларимиз борлигидан фахрланамиз!”, деб айтди Тюмень полицияси бошлиғи.