Малайзия авиакомпаниясига тегишли Boeing самолёти ҳалокатидан қолган бўлаклар май ойида Реюньонда топилган эди. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.
Маълумки, бир неча ой муқаддам Малайзия авиакомпаниясига тегишли самолёт океан устидан учиб ўтаётиб ғойиб бўлган эди. Қолдиқлар ушбу самолётга тегишли эканлиги тахмин қилинмоқда.
Нашрнинг ёзишича, оролда истиқомат қилувчи фаррош қирғоқда самолёт ўриндиғи ва бир нечта жомадон топиб олган. Улар ғойиб бўлган самолётга оид бўлишини ўйлаб кўрмаган эркак бу нарсаларни ёқиб юборган.
Оролда яшовчи бошқа одамлар ҳам шу каби нарсаларни кўргани айтилмоқда.