"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер жамоа яримҳимоячиси Месут Ўзилнинг ҳаракатларидан мамнун ва янги мавсумда унда кўп нарса кутмоқда.

"Ўзил жисмонан анча кучайди ва Премьер лига курашлари учун жуда яхши тайёрланди. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида биз унинг жамоа ўйинига дирижёрлик қилганини кўрдик. Ўзил қайси лигада ўйнаётганини ҳис қилиб, кескинроқ ўйнай бошлади ва ишонаманки, янги мавсумда энг порлаган юлдузлар сафида бўлади. 2013 йилда унга жамоа билан тайёрланиш учун вақт бўлмаган эди. 2014 йилдаги жаҳон чемпионатидан сўнг чарчаган ҳолатда келди, шундан сўнг уни жароҳатлар безовта қилди. Мавсумнинг иккинчи ярмидан сўнггина янги савиясини кўрсата бошлади.

Янги мавсум унинг учун жуда муҳим бўлади. Ўзилнинг кўпроқ гол уришини истайман, чунки, у ҳужумга яқинроқ жойда ўйнайди, ҳужумларни яхши якунлай олади. Мавсумда 10та гол урса ажойиб натижа бўлар эди. Месут ўз статистикасини яхшилаш кераклигини ўзи ҳам билади. Унинг ўйиндаги асосий вазифалари - зукколик ва сифатли тўп оширишлардир", - дейди Венгер.