Волга дарёсида ичида 6 кишининг жасади бўлган автомобиль топилди

Жамият 02 Август 2015 4713

Волгоград вилояти Камишино шаҳри яқинида Волга дарёсидан салонида 6 кишининг жасади бўлган автомобиль топилди, деб хабар бермоқда рус телеканаллари.

Машина Шербаковка қишлоғидан 100 метр, соҳилдан 20 метр нарида, 9 метр чуқурликда ғаввослар томонидан аниқланди.

Айни пайтда ВАЗ-2101 русумли автомобиль жасадлар билан бирга Камишинодаги ўликхонага олиб келинди. Воқеа жойига ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари етиб келдилар.

Тахмин қилинишича, автомобиль ичида 14 апрелда Волгоград вилоятида йўқолиб қолган 6 нафар эркак бор.

Кўпроқ янгиликлар