31 июлда АҚШ олтинчи флотининг флагман кемаси “Маунт Уитни”да ёнғин чиқди. Бу ҳақда 1 августда кемага эгалик қилувчи АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг олтинчи флоти сайтида маълум қилинди.

ТАСС нашрида ёзилишича, кема Риека порт шаҳридаги “Виктор Ленак” верфида таъмирлашдан ўтаётган бўлган.

“Ёнғин пайтида ходимлардан ҳеч ким жарбланмади. Ёнғин 45 дақиқа ичида кема экипажи ва верф ёнғин бригадаси кучлари томонидан ўчирилди”, деб айтилмоқда хабарда.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда.

“Маунт Уитни” кемаси хизмат муддатини 2039 йилгача узайтириш мақсадида Хорватияда 2015 йил январидан бери капитал таъмирлашдан ўтаётган эди.