“Фиорентина” Халқаро чемпионлар кубогида “Барселона”нинг ушбу мусобақада кетма-кет учинчи марта мағлуб бўлишига сабабчи бўлди. Жамоалар ўртасидаги учрашув Флоренциядаги “Артемио Франки” стадионида бўлиб ўтди ва 2:1 ҳисоби билан якунланди.
Каталонияликлар ушбу мусобақада кетма-кет учинчи маротаба мағлуб бўлмоқдилар. Бундан аввал жамоа “Манчестер Юнайтед” (1:3) ва “Челси”га (2:2, 2:4 пен) “тиши ўтмаганди”.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Федерико Бернардески “Фиорентина”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 8 дақиқа ўтиб Бернардески яна битта тўп уриб, ўз ҳисобига дубль ёзиб қўйди. 1-таймнинг ўрталарида Луис Суарес ҳисобдаги фарқни камайтиришга муваффақ бўлди.

Халқаро чемпионлар кубоги
Фиорентина (Флоренция, Италия) – Барселона (Барселона, Испания) – 2:1
Голлар: Бернардески, 4 (1:0); Бернардески, 12 (2:0); Суарес, 17 (2:1).