Ўзбекистонда энг йирик металл қуйиш корхонаси ҳисобланган “Ўзметкомбинат” АЖ 2016-2017 йилда ишлаб чиқариш воситаларини модернизация қилади. Бу ҳақда корхонанинг инвестициялар департаменти бошлиғи Наримон Умаров маълум қилди.

Корхонанинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган 4 млн долларлик инвестицион лойиҳа 2015-2019 йилларга мўлжалланган структуравий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диферсификациялаш чора-тадбирлари дастурига киритилган.

Лойиҳанинг амалга оширилиши “Ўзметкомбинат” металл қуйиш унумдорлигини икки баробарга, яъни ҳозирдаги 1500 тоннадан 3200 тоннагача оширишга имкон беради, деб таъкидламоқда Умаров.