Россиялик актёр, “Универ” сериали юлдузларидан бири Андрей Гайдулянда учинчи босқичдаги саратон хасталиги аниқланди. LifeNews нашрининг хабар беришича, бу ташхис биопсия амалга оширилиши натижасида қўйилган.
Ўсимта 12Х15 см катталикка эга бўлиб, актёрнинг ўпкасига босим ўтказа бошлаган. Шу боис унда нафас олиш билан боғлиқ қийинчиликлар келиб чиққан. Шунга қарамай, шифокорлар унинг тузалиб кетишига умид қилмоқда, негаки у анча ёш ва бақувват.
24 июль куни Гайдулянда ўсимта аниқланганлиги хабар қилинган эди. У кимёвий терапиядан ўта бошлаган эди.