АҚШ махсус хизматларининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ҳали Россия фуқаролигини олиш ҳақида ўйламаяпти. Бу ҳақда унинг адвокати Анатолий Кучерена маълум қилди.
“Биз ҳозирча у билан ушбу масалани муҳокама қилмадик, бунга ҳали эрта, негаки Россия фуқаролигини олиш учун ўтиш талаб қилинадиган жараёндан ўтиш лозим: Россия ҳудудида камида беш йил яшаш керак. Бошпана вақтининг ва уч йиллик рухсатноманинг тугашидан сўнг фуқаролик ҳақида ўйлаб кўриш мумкин бўлади, агар, албатта, унга бу қизиқ бўлса”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.
2014 йилнинг 1 август куни Сноуден Россия ва унинг ташқарисида юришга уч йиллик рухсатнома олди.