Анқарадаги конференцияда Украинада мусулмон батальони тузиш масаласи кўтарилди

Жаҳон 03 Август 2015 2120

Туркия пойтахти Анқарада 1-2 август кунлари бўлиб ўтган Бутунжаҳон қрим татарлари конгрессида Украинанинг Херсон вилоятида мусулмон батальонининг тузилиши масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда Туркия қрим татар жамиятлари федерацияси раиси Унвер Сел РИА Новости агентлигига маълумот берди.
Конгресс Украина президентининг қрим татарлари масалалари бўйича вакили Мустафо Жамилов ва Рефат Чубаровлардир. Илгари улар қрим татарлари мажлисининг етакчилари ҳисобланар эди. эндиликда уларга 5 йилга Қрим ҳудудига кириш тақиқланди.
“Бу конгресс Жамиловнинг шахсий лойиҳасидир. Унинг мақсади қрим татарлари диаспорасини назоратга олиб, унинг мавқеи ва имкониятларидан фойдаланишдир. Биринчи бундай конгресс 2009 йили Қримда ўтказилган эди. Аммо Жамиловга ҳеч ким тўла ишонмагани боис сўнг тадбирлар 6 йилга тўхтаб қолди. Бугун Қримда мажлис ишламаяпти. Ўзини қонунийлаштириш, халқ ичида обрўини ошириш ва молиявий ёрдам олиш учун Жамилов конгрессни Анқарада тўплади. Унинг яна бир мақсади Туркиядан Херсон вилоятида мусулмон батальонини тузишда ёрдам сўраш эди”, – деди Сел.
Жамилов илгари ҳам Украинанинг Қрим билан чегарадош Херсон вилоятида мусулмон батальонини тузиш ва уни Украина мудофаа вазирлигига бўйсундириш масаласини кўтарган эди. Унинг фикрига кўра, батальон Қрим ва Украина орасида ўтиб-қайтадиган одамлар ва юкларни назорат қилади.
Унвер Селнинг айтишича, Херсонда шакллантирилаётган батальон таркибида Туркия орқали Украинага ўтган ИШИД аъзолари ҳам бор.
“Бу қрим татарлари учун жуда хавфли. Жамилов олов билан ўйнашаяпти, у ўз халқини урушга тортиб кетиши мумкин”, – хулоса қилди у.
Тадбирга 12 давлатда фаолият юритувчи 180та қрим татар жамиятлари ва нодавлат ташкилотлари вакиллари ташриф буюрди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған конгрессга таклиф қилинганига қарамай, у фақатгина иштирокчиларга саломнома йўллади.

Кўпроқ янгиликлар