АҚШ давлат котиби Миср президенти билан ИШИДга қарши кураш ва Эрон келишувини муҳокама қилди

Жаҳон 03 Август 2015 1370

АҚШ давлат котиби Жон Керри Қоҳирага сафари доирасида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий билан ИШИД гуруҳига қарши курашиш масаласи, шунингдек, Эрон билан эришилган ядровий келишув масалаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда давлат департаменти вакили матбуот билан мулоқот чоғида маълумот берди.
Унинг сўзларига қараганда, Керри ва ас-Сисий Яқин Шарқдаги умумий вазият, шунингдек, Мисрда содир этилган терактлар ҳақида ҳам тўхталиб ўтишди. АҚШ дипломатияси раҳбари Мисрга ИШИДга, шунингдек, Синай ярим оролидаги террорчиларга қарши курашда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, у Венада Эрон ва воситачилар олтилиги вакиллари ўртасидаги музокаралар натижасида эришилган келишув минтақанинг бошқа давлатлари қаторида Мисрнинг ҳам хавфсизлигини таъминлашини таъкидлаб ўтди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар