HSBC банк гуруҳи Бразилия бўлинмасини 5.2 млрд долларга сотади. Уни Бразилиянинг энг йирик банкларидан бири бўлган Banco Bradesco сотиб олмоқчи.
Bloomberg агентлигининг ёзишича, шартнома нақд пул билан реализация қилади, аммо унинг нархи бироз ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, HSBC Бразилиядаги йирик корпоратив мижозларга хизмат кўрсатиш бўйича операцияларни сақлаб қолмоқчи.
Банкнинг солиққача бўлган даромади 2015 йилнинг биринчи ярмида 10 фоизга ўсиб, 13.6 млрд долларни ташкил қилди. Ўтган йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 12.3 млрд долларга тенг эди. Тушум 31.1 млрд доллардан 32.9 млрд долларга етди.