Хоразм вилоятининг Хива шаҳрида жойлашган Ичан-Қалъа тарихий ёдгорлигида Хоразм тарихи музейи яратилди. Бу ҳақда «Ўзбектуризм» матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, музей Маъмун академиясида жойлашади. Уни Урганч давлат университети академия ходимлари ва Ичан-Қалъа музей дирекцияси томонидан яратилган.

Унда қадим Хоразм ҳудудининг бугунги кунга қадар бўлган цвилизацияси акс этган археологик ёдгорликлари жойлаштирилади.