Россиянинг Приморе ўлкасида полиция ходимлари Владивостокда яшовчи 28 ёшли аёлнинг номусига тажоввуз қилганликда гумон қилиб икки нафар ўзбекистонликни қўлга олдилар. Жабрланувчининг айтишича, у 2 августда Вторая Речка ҳудудидаги пляжда кимсасиз жойда дам олаётганда унга осиёликларга мансуб икки нафар эркак ҳужум қилган. Эркаклар аввал аёлни уриб, кейин унинг номусига текканлар.

Аёл полицияга мурожаат қилган ва у берган маълумотларга кўра жиноятчилар қўлга олинган. Улар 1987 ва 1989 йилда туғилган икки нафар Ўзбекистон фуқароси бўлиб чиққан.

Ушбу ҳолат юзасидан терговгача текширув ишлари олиб борилмоқда. Зўравонлар 10 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин.