"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Фиорентина"га қарши кечган Халқаро чемпионлар кубоги ўйинида кичик жароҳат олганди. 31 ёшли футболчи биринчи тайм вақтида жароҳат олган ва танаффус вақтида алмаштирилганди.

Луис Энрике футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги ҳақида айтган.

Шифокорлар Иньестани бугун чуқур тиббий кўрикдан ўтказишади.

Шу тариқа у Европа Суперкубоги учун "Севилья"га қарши (11 август) ҳамда Жоан Гампер кубоги учун "Рома"га қарши ўйинларни (5 август) ўтказиб юбориши мумкин.