Истомин Гштааддаги турнирнинг жуфтликлар баҳсида бош мукофотни қўлга киритди

Спорт 03 Август 2015 1541

Швейцариянинг Гштаад шаҳрида теннис бўйича “Suisse Open Gstaad” турнири ўз якунига етиб бормоқда. Ушбу мусобақада иштирок этган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин жуфтлик баҳсида ғалаба қозониб, бош мукофотга эга чиқди.

Беларуслик шериги Александр Бурий билан баҳсларга киришган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси финалда австриялик Оливер Марах ва покистонлик Айсам-ул-Ҳақ Қурейши жуфтлигига қарши кортига чиқишди.

Бу ўйинда 3:6, 6:2, 10:5 ҳисоблари қайд этилди ва Ўзбекистон ҳамда Беларусь вакилларидан иборат жуфтлик ғалаба қозонди.

Маълумот учун, ATP World Tour 250 туркумидаги бу турнирнинг мукофот жамғармаси 440 минг евродан иборат эди. Яккалик баҳслари ғолиби 80 минг, жуфтлик баҳсларида ғалаба қозонган теннисчиларга эса 24,800 евродан берилади. Шунингдек, ғолиблар 250 рейтинг очкосига эга бўлишади.

Шу тариқа, Истомин АТР турнирларидаги учинчи титулига эга чиқди, Бурий учун эса бу биринчи соврин бўлди.

Денис Истомин бу ғалаба орқали жуфтликлар рейтингида бирданига 70 поғона юқорилади ва 112 ўринга жойлашди. Унинг яккалик рейтингидаги ўрни эса 71 ўрин ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар