"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Суперкубоги учун ўтказилган ўйиндан кейин ўзи билан Арсен Венгернинг саломлашмаганига муносабатини билдириб ўтди.

"Ҳамма кўрди. Ҳамма мен ўша вақтда қаерда турганимни кўрди. Мен керакли жойда ғолибни табриклаш учун кутиб тургандим. Венгер мени пайқамаслиги мумкин эмасди. Лекин у мени пайқашни истамади.

"Арсенал" жамоаси футболчиларининг ҳар бири олдимга келиб, мен билан қўл сиқишишди. Агар кимдир келмаган бўлса, бу мен учун муаммо эмас, ҳали қиёмат бўлаётгани йўқ", дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо бу ўйин арафасида "Арсенал"га мағлуб бўлинса, бундан фожиа ясамаслиги ҳақида айтиб ўтганди.