АҚШнинг Калифорния штати шимолида йирик ўрмон ёнғини юз бериши туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда NBC News хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ёнғин туфайли Сакраменто тумани ҳудудидаги ўнлаб йўллар ёпиб қўйилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганларнинг йўқлиги маълум қилинган. Бу ҳудудда 2та тураржой биноси ва бошқа ўнлаб бинолар ёнғин домида қолган.
Айни вақтда 6 мингга яқин хонадон ёнғин ичида қолиш хавфи остида турибди.

Ёнғиннинг тарқалишига ҳудуддаги қурғоқчилик ва шамол сабаб бўлмоқда.

Ёнғин ҳудудидан жанубдаги Орегон штатида ўт ўчирувчилардан бири офатга қарши кураш чоғида ҳалок бўлган.