Киевнинг Печерск туман суди Италиянинг Ольбия шаҳридаги Алексей Азаровга тегишли иккита уйни ва “Август 2012 s.r.l.” компанияси банк ҳисобини ҳибс этди
Таъкидланишича, Украина собиқ бош вазири Николай Азаровнинг ўғли ноқонуний бойишда гумон қилиниб, тергов амалга оширилмоқда. Аниқланишича, 2012-2014 йилларда Алексей Азаров халқ депутати бўлган пайтида номаълум манбалардан 7.7 млн евро, 500 ва 600 минг Швейцария франки олган. Кейинчалик бу маблағ Швейцария, Италия ва Лихтенштейн банкларида жойлаштирилган.
Италия полиция ўтган йил кузидаёқ Азаровнинг активларини ҳибс этгани айтилмоқда.