Korzinka.uz нега Savatcha.uz эмас? Korzinka.uz раҳбари Facebook фойдаланувчиларидан хафа бўлди

Ўзбекистон 03 Август 2015 16147

Facebook ижтимоий тармоғидаги Potrebitel.uz гуруҳида пайдо бўлган янги трэдлардан бирида ўзини Korzinka.uz супермаркетлар тизими муаллифи деб таништирган муаллиф гуруҳ фойдаланувчиларининг тизим ҳақидаги фикрларидан норози эканлигини билдирди.
“Аввал, ўзимни таништирай. Мен Зафар Ҳошимов, шу супермаркетлар тизими раҳбариман, – деб ёзади у. – Мен бу корхонада унинг биринчи кунидан бери ишлайман… Бизнинг корхонанинг ўзида икки мингдан зиёд ватандошларимиз муносиб иш жойига эга бўлиб, ўзлари, оила, бола-чақаларининг ризқларини топиб юришибди”.

Зафар Ҳошимов ижтимоий тармоқдаги муҳокамаларда супермаркетлар тизими ҳақида асоссиз гаплар тарқатилганини ва бундан норозилигини билдирди: “Бир ФБ гуруҳида қизиқ бир музокарага дуч келиб қолдим. Унда бизнинг корхонани “юртимиз ўрислари очган” деб бошланган саҳифа эътиборимни ўзига жалб этди”.
Шунингдек, пост муаллифи Korzinka.uz номининг рус тилида эканлигига эътироз билдирганларга жавоб берди.

“Korzinka.uz брендига келсак, биз бу брендни яратишда олдимизга юқори мақсад ва интилишларни қўйганмиз ва шу ниятларимиз сари ҳаракат қилаяпмиз. Бу ниятимиз ушбу брендни нафақат Ўзбекистонда, балки яқин ва узоқ хориж мамлакатдарида ҳам таниқли брендга айлантиришдан иборатдир. Брендларга хос бир хусусият уларнинг универсаллигидадир. Яьни, масалан, Coca Cola, Apple, Tesco брендлари ҳар янги мамлакатга борса номини ўзгартирмайди. Шунинг билан бир қаторда, биз бу брендни яратишимиз негизида келажакда кенгайишимиз белгиланган мамлакатдарда ҳам бизнинг бренд тушунарли ва мақбул бўлиши зарурияти ётган эди”, – дейилади хабарда.

“Ватанимизнинг, халқимизнинг ҳақиқий жонкуярлари нега Korzinka.uz “саватча” эмас деб, майда чуйда таъна ва айбловларни қўйиш ўрнига ватанимизда бошқа мамлакатдардан қолишмайдиган, орзу-ҳавас ва шижоатлари билан халқимиз равнақига хизмат қилаётган тизим барпо этилаётганидан хурсанд бўлишлари керак, деб ўйлайман ва шундай кинояларидан вақтлари ортса, ўзлари хам халқимиз, давлатимиз келажаги йўлида баҳоли қудрат ўз улушларини қўшсалар анча мақсадга мувофиқ бўларди, деб ишонаман”, – хулоса қилди Ҳошимов.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30724 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16873 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66348 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57557 Жамият
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 2233 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3095 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 2725 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Тожикистон-Хитой товар айланмаси 3 йилдан сўнг 3 млрд долларга етади
10:18 714 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар