"Манчестер Юнайтед" жамоасининг испаниялик дарвозабони Давид Де Хеа жорий ҳафтада жамоани тарк этиши айтилди.

Marca нашрининг хабарига кўра, дарвозабоннинг "Реал"га ўтиши муқаррар. мадридликлар ушбу трансферни 8 август кунигача, яъни АПЛнинг янги мавсуми бошланадиган кунгача амалга оширмоқчи.

Бироз олдинроқ, бош мураббий ван Гаал жамоада қолишни истамаётган футболчини мажбурлаб олиб қолиш ниятида эмаслигини айтганди.

Де Хеа ҳам янги мавсумда "Олд Траффорд"даги мухлисларнинг ҳуштакбозликларига тоқат қилиб ўйнамоқчи эмас.

Ушбу трансфер қиймати 40 млн еврони ташкил этиши мумкин.