Наманганлик йигит маст қариндошини кетмон билан ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди

Жамият 03 Август 2015 2719

Наманганда икки қариндош ўртасида келиб чиққан жанжал қон тўкилиши билан якунланди. Бу ҳақда “Постда” газетаси хабар бермоқда.
Наманган вилоятининг Тепақўрғон туманида истиқомат қилувчи Саид Дадажонов тўйга бориб, у ерда танишлари билан ичкиликбозлик қилди. Маст бўлиб қолгач, даврада ўтирган қариндоши, амакисининг набираси Давронга ёпишиб олди. У Даврондан ярим тунда уни амакисининг олдига олиб боришни талаб қилди.
Даврон қариндошининг феъл-атворини билгани боис уни уйга бир амаллаб олиб борди. Аммо Дадажонов, амакиси ухлаб ётган бўлишига қарамай, уларнинг уйига бостириб кирди ва бутун қишлоқни бошига кўтариб жанжал қилди. Икки қариндош баҳслашаётган пайтда Даврон ўзини ҳимоя қилиш учун қўлига кетмонни олди, аммо нохос ҳаракати боис у Дадажоновнинг энсасига тегиб кетди.
Хушини йўқотиб, қонга беланган Дадажонов шифохонага ётқизилди. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолди. Даврон эса суд олдида жавоб беришга мажбур бўлмоқда.

Кўпроқ янгиликлар