АҚШ президенти Барак Обама Суриядаги АҚШ иштирокида тайёргарлик ўтаган қисмлар ҳимоясида авиациядан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, авиация фақат реал хавф туғилган ҳолатларда қўлланади. Янги қоидаларга кўра, Пентагон Башар Асад тарафдорларидан ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилишда авиация ёрдамига мурожаат қилиши мумкин бўлади.