Украинанинг Одесса шаҳридаги “Самооборона” ташкилоти штаби биносида портлаш содир бўлди.

Айтилишича, портлаш тунги соат 3:20да содир бўлган. Воқеа жойига тергов гуруҳи етиб келган. Дастлабки текширишнинг кўрсатишича, бинода тротил эквивалентида 200 гр қувватга эга қўлбола портлаш ускунаси ишлаб кетган. Натижада ойналар синган ва дарвозага зарар етган. Ҳеч ким жабрланмаган.

1 август куни ташкилот аъзолари Мариуполь шаҳри аҳолисини ҳимоя қилиш бўйича акцияга қўшилиш учун бинони тарк этишган эди.