Ўзбекистон миллий магистралининг қурилиши 2019 йилда тўлиқ якунланади. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” ДАК бош мутахассиси Маҳмуд Жумабоев маълумот берди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу магистралнинг тўлиқ қуриб битирилиши натижасида Андижон-Қўнғирот ва Самарқанд-Термиз йўналишидаги автомобиль йўллари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб бериши, жўнаш жойидан белгиланган масофага етиб бориш учун
10-12 соат вақт сарфланиши кутилмоқда.
Янги магистралнинг пайдо бўлиши, шунингдек, инвестицион муҳитни рағбатлантириб, янги инвесторларни жалб этишга, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ёрдам беради.
Ўзбек миллий магистрали қўшни давлатларга чиқувчи тўрт йўналишдаги 2 755 км масофани ўз ичига олади.