Ўзбекистон ҳукумати Япония ҳукумат грантларидан маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш йўлида самарали фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқди.
Грант қиймати 211 млн иенага (1.703 млн доллар) тенг.
Ҳужжатда ёзилишича, Японияда таълим олишга номзодларни танлаш билан Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Япония халқаро ҳамкорлик маркази (JICE) ҳамда Ўзбекистоннинг олий ва ўрта махсус таълим, шунингдек, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари шуғулланади.