Ўзбекистон махсус олимпиада терма жамоаси 2015 йилнинг 21 июль-2 август кунларида АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон махсус олимпиадасида иштирок этди.

Мусобақада 170 давлатдан 7000 мингга яқин спортчилар қатнашган.

Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига ҳомийлик қилган «Сен ёлгиз эмассан» фондининг фейсбукдаги саҳифасида хабар берилишича, ўзбекистонликлар бу мусобақада 38та медал олишди.

"Интеллектуал имкониятлари чекланган инсонларга мўлжалланган Махсус олимпиадада бу йил дунёнинг 170 мамлакатининг жамоалари иштирок этди. 20та йигит-қизларимиздан иборат бўлган бизнинг жамоамиз жами 37 (10 олтин, 13 кумуш, 14 бронза) медалларни қўлга киритиб, энг муваффақиятли иштирок этган жамоалардан бири бўлди", дейилади хабарда.

Қуйида ғолиблар келтирилган:

Сузиш:
Алина Нуштаева – 100 метр масофага сузиш бўйича 1та олтин медаль ва 4х25 м эстафетада 1та кумуш медаль.
Николай Каримов – 50 м фристайлда 1 олтин медаль ва 4x25 м эстафетада 1та кумуш медаль.
Дониёр Тожиметов – брас усулида 50 метр масофага сузиш бўйича 1та бронза медали.
Ангелина Гаврина – чалқанчасига 25 метрга сузиш бўйича – 1та бронза медали.

Бадминтон:
Насиба Минозарова – шаҳсий мусобақаларда 1та олтин медаль.
Абдуазиз Абдусаломов - шаҳсий мусобақаларда 1та кумуш медаль.

Спорт гимнастикаси (ўғил болалар):
Азиз Собиров – 3та олтин ва 1та кумуш медали.
Жасур Очилов – 2та кумуш ва 3та бронза медали.

Спорт гимнастикаси (қиз болалар):
Маша Логинова – 2та кумуш ва 2та бронза медали.
Дилноза Йулдошева – 1-даража – 1та кумуш медали.

Гимнастика:
1–даража
Мохинабону Тулаганова – гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича – 2та кумуш ва 1та бронза медали.
4–даража
Альбина Хабибулина – гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича – 1та олтин, 2та кумуш, 1та бронза медали.
Кристина Расшупкина – гимнастика предметлари ёрдамида машқ бажариш бўйича – бронза медали.

Енгил атлетика:
Александр Обидов – 100 метр масофага югуриш бўйича 1та олтин медаль, 200 метр масофаларга югуриш бўйича 1та бронза медаль ва 4x100 метр эстафета югуришда 1та бронза медали.
Дарья Жукова – 100 метр масофага югуриш бўйича 1та олтин медаль, 200 метрга югуришда 1та кумуш медали.
Руфина Шагарданова – узунликка сакраш бўйича 1та олтин медаль.

Стол тенниси:
Ровшан Якубов – шахсий мусобақаларда 1та бронза медали.
Юлдуз Абдусодиқова – шахсий мусобақаларда 1та бронза медали.

Махсус олимпиада ўйинлари бутунжаҳон спорт ҳаракати бўлиб, имкониятлари чекланган инсонларнинг йил давомида спорт билан мунтазам шуғулланиб боришларини таъминлаш мақсадида ташкил қилиб келинади. Шунингдек бу тадбир реабилитацияга муҳтож инсонларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастури асосида бўлиб ўтади.