"Ўзбекнаво": Лицензияси олиб қўйилган Лола бундан ҳали ҳам сабоқ чиқаргани йўқ

Маданият 03 Август 2015 16450

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси бекор қилинган хонанда Лола бундан етарли хулоса чиқармаганлиги айтилди.

“Даракчи” нашрининг ёзишича, лицензиядан маҳрум бўлганидан кейин ҳам у интернетга яна очиқ-cочиқ ҳолатдаги суратларини қўймоқда.

“Кўрамиз бефарқлик қаергача бораркан. Демак, Лоланинг келгусида ижод қилиш нияти йўқ. “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси нафақат Лола, балки лицензияси тўхтатилган бошқа хонандаларнинг лицензияси олинган даврдаги фаолиятини, ижодини, омма қаршисида қандай намоён бўлаётганини мониторинг қилиб боради. То ижобий натижага эришмагунимизча, лицензияни қайтармаймиз”, дейди “Ўзбекнаво” бирлашмаси бошқарма бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров ушбу ҳолатга муносабат билдириб.

Бирлашма вакили хонандалар уйида бемалол истаган кийимда юриши мумкинлиги, аммо халқ қаршисига чиққанда миллий қадриятларга ҳурмат кўрсатиши лозимлигини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар