Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес россиялик яримҳимоячи Денис Черишевни Мюнхенда бўлиб ўтадиган Audi Cup ўртоқлик мусобақасида иштирок этувчи 24 нафар футболчи орасига киритди.
Криштиану Роналду ва Карим Бензема жароҳатлари туфайли ушбу мусобақада иштирок эта олишмайдиган бўлди.

Қуйида “Реал”нинг ушбу мусобақага эълон қилинган таркиби келтирилган:

Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Рубен;
Ҳимоячилар: Варан, Пепе, Рамос, Начо, Марсело, Карвахаль, Арбелоа, Данило;
Яримҳимоячилар: Кроос, Хамес, Каземиро, Бэйл, Черишев, Модрич, Иско, Ильярраменди, Асенсио, Эдегор;
Ҳужумчилар: Хесе Родригес, Лукас Васкес, Борха Майораль.

“Реал” 4 август куни мусобақанинг яримфиналида “Тоттенхэм”билан ўйнайди. Иккинчи яримфиналда “Бавария” ва “Милан” беллашади. Мусобақанинг 1- ва 3-ўринлари учун ўйинлар 5 августда бўлиб ўтади.