Руминия прокуратураси Россиянинг “ЛУКойл” компаниясининг Руминиядаги шўъба корхонасига фирибгарлик ва пул ювганлик бўйича айблов эълон қилди. Бу ҳақда Руминия молия вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Nine O`clock портали хабар бермоқда.

Ўз навбатида ТАСС ахборот агентлиги Bloomberg агентлигига иқтибос келтирган ҳолда хабар беришича, Руминия прокуратураси “ЛУКойл”ни 1,77 млрд евролик фирибгарликда айбламоқда.

Аввалроқ “ЛУКойл” Еврокомиссияга Руминиядаги активлари борасидаги можарони ҳал килишда қўллаб-қувватлашини сўраб мурожаат қилгани маълум қилинганди.