Жорий йилнинг июнь ойида ўзбекистонлик хонандалар Шаҳзода ва DJ Piligrim АҚШда концерт дастури билан чиқиш қилишлари керак эди. Аммо концерт бекор қилинди. Бунга нима сабаб бўлгани эса эндигина маълум қилинди.
“Даракчи” газетасида ёзилишича, концерт ҳужжатлар билан боғлиқ баъзи камчиликлар сабаб бироз муддатга қолдирилган. Шунга қарамай, концерт шу пайтгача бўлиб ўтгани йўқ.
“Бу борадаги суриштирув натижасига кўра, концерт санаси бироз сурилган ва у тез орада маълум қилинади”, – деб ёзади “Даракчи” газетасининг шоу-бизнес колумнисти.