Sony 8 йил ичида энг катта даромад кўрди

Технология 03 Август 2015 1515

Sony компаниясининг фотомодуллар ва видеоўйинлар сотилиши натижасида даромадлари бўйича 8 йил ичидаги энг катта натижани қайд этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
2015 йилнинг июнида ёпилган дастлабки молиявий чоракда компания операцион даромадини 39 фоизга ошириб, 96.9 млрд иенага (780.8 млн доллар) етказди. Бу таҳлилчиларнинг тахминларидан 73.3 млн иенага кўпроқдир. Айни пайтда, олинган даромад 2007 йил апрель-июнь ойларидан буён қайд қилинган энг йирик натижа бўлди.
Sony’нинг соф фойдаси уч баробарга ошиб, 82.44 млрд иенани (665 млн доллар), тушум эса 1.81 трлн иенани (14.6 млрд доллар) ташкил этди.
Компаниянинг ўйин бизнесидаги операцион фойдаси 19.5 млрд иенага (157.3 млн доллар) етди (ўтган йилгидан 351 фоизга кўпроқ). Бунга нафақат PlayStation 4нинг харидоргирлиги, балки киберҳужумлар натижасида олинган суғурта тўловлари сабаб бўлди.
Шу билан бирга, доллар курсининг кўтарилиши Sony Mobile бўлинмасининг 22.9 млрд иена (184.7 млн доллар) операцион зарар кўришига олиб келди.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар