Сурияда ҳарбий самолёт аҳоли турар жойидаги уйлар устига қулади ва камида 20 киши ушбу ҳалокат қурбони бўлди. Бу ҳақда Sky News Arabia хабар қилган.

Суриядаги ҳуқуқ фаоллари ушбу самолёт қулашида "ИШИД" жангариларига қарши курашаётган коалиция ҳарбийларини айблашган.

Бироз олдинроқ, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция самолётлари Сурия ва Ироқ ҳудудидаги жангариларнинг базаларига 24 марта авиазарба бергани хабар қилинганди.