Тошкентда соат 23:00дан 6:00гача мусиқа куйлаш тақиқланди

Ўзбекистон 03 Август 2015 10999

Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тўй маросимлари ўтказиш тартибига ўзгартиришлар киритилди.
“Яқинда бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида тўйлар, оилавий маросимлар ва тантаналарни ўтказишни янада тартибга солиш масаласи кўриб чиқилди, – деди ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматов. – Пойтахт аҳолисининг осойишталигини таъминлаш мақсадида шаҳардаги ресторан, кафе, тантаналар заллари, хусусий уйлар ва кўчаларда тўй, тантаналар ва бошқа маросимлар муносабати билан соат 23:00дан 6:00гача баланд овозда қўшиқ куйлаш, мусиқа ижро этиш, овоз кучайтирувчи воситалардан фойдаланиш ва бошқа хилдаги шовқинли овозлар чиқариш тақиқланади”.
Шунингдек, маълумот берилишича, йиғилишда шаҳар бўйлаб келин-куёвлар ва уларнинг яқинларининг сайр қилиши мобайнида йўл ҳаракати устидан назоратни кучайтириш, тўй-тантаналарни тартибли, камчиқим ва ортиқча дабдабалардан холи тарзда ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш, бу борадаги тартиббузарлик ҳолатларини тегишли фуқаролар йиғинларида муҳокама қилиш лозимлиги таъкидланди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар